1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Путин бешинчи бор президентликка номзодини қўймоқчи

Бу ҳақда у Кремлда “Россия Қаҳрамонлари”ни тақдирлаш маросимидан сўнг маълум қилди.

Путин бешинчи бор президентликка номзодини қўймоқчи

 

Владимир Путин янги, бешинчи президентлик муддати учун ўз номзодини қўйишини маълум қилди. Бу ҳақда у Кремлда “Россия Қаҳрамонлари”ни тақдирлаш маросимидан сўнг маълум қилди.

 

“РИА Новостининг хабар беришича, бу ҳақда Путин Украинадаги уруш иштирокчиси, ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк Халқ Республикаси парламенти спикери Артем Жогага маълум қилган.

 

“Президент номзодни кўрсатиш борасидаги бизнинг илтимосимизни эшитганидан жуда хурсандмиз, бутун Россия уни қўллаб-қувватлайди”, — деди Жога журналистларга.

 

Маълумот учун: 7 декабрь куни Федерация кенгаши навбатдаги президентлик сайловини 2024 йил 17 мартга белгилади. Россия Марказий сайлов комиссияси 2024 йилги президент сайловини уч кун давомида: 15—17 март кунлари ўтказиш тўғрисида қарор чиқарган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика