1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Путин БРИКС саммити учун Жанубий Африкага боради

Халқаро жиноят суди қарорига кўра, Путин ЖАРга келса, ҳибсга олинади

Путин БРИКС саммити учун Жанубий Африкага боради

 

Жанубий Африка Республикасида 22-24 август кунлари бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида Россия президенти Владимир Путин шахсан иштирок этади. Бу ҳақда мезбон мамлакат президенти Сирил Рамафоса маълум қилди.

 

«Бу ҳам онлайн саммитга айланиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди - йўқ. Бу юзма-юз, бўлади», — деб ишонтирди Жанубий Африка президенти.

 

Шудай қилиб, БРИКСда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка етакчилари қаташади. Шу билан бирга, бугун Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг саммитдаги иштироки формати ҳали аниқланмаганини айтди.

 

«Формат ҳали тўлиқ аниқлангани йўқ. Муҳокамалар давом этмоқда. Якуний қарор қабул қилингандан кейин бу ҳақда хабар берамиз», — деди у брифингда.

 

Маълумот учун, 17 март куни Халқаро жиноий суд Путинни ҳибсга олишга ордер берган эди. Унга кўра, Жанубий Африканинг Рим статутини имзолагани Россия раҳбарини БРИКС саммитида қатнашиш учун мамлакатга келса, уни ҳибсга олишга мажбур қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика