1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Путин Эмомали Раҳмонга рус тилини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди

“Биз буни юксак қадрлаймиз”, — деган Россия етакчиси.

Путин Эмомали Раҳмонга рус тилини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди

Россия президенти Владимир Путин Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ОДКБ саммити доирасида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди. Суҳбат чоғида Путин Тожикистон раҳбарига мамлакатда рус тилини қўллаб-қувватлаётгани ва уни расмий мақомда сақлаб қолаётгани учун миннатдорлик билдирди.

 

“Рус тили нафақат Тожикистонда, балки бутун минтақада халқлар ўртасидаги мулоқот ва дўстлик тили бўлиб қолмоқда. Биз буни юксак қадрлаймиз”, — деди Путин.

 

Эмомали Раҳмон ўз навбатида рус тили Тожикистон таълим тизимида муҳим ўрин тутиши, мамлакатда Россия билан ҳамкорликда бир нечта рус таълим муассасалари фаолият юритаётганини таъкидлади.

 

Учрашувда икки давлат раҳбарлари савдо, таълим ва миграция соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика