1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Путин Ҳиндистонда ўтадиган G20 саммитида қатнашмайди

Президентнинг эътибори ҳарбий операцияга қаратилган, деди Песков.

Путин Ҳиндистонда ўтадиган G20 саммитида қатнашмайди

 

Россия президенти Владимир Путин сентябрь бошида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган G20 саммитида қатнашмайди. Бу ҳақда Кремль спикери Дмитрий Песков брифингда айтиб ўтди.

 

“Президентнинг бундай режалари йўқ. Саёҳат ҳозир кун тартибида эмас”, - деди у журналистларга.

 

Песков Путин Жанубий Африкадаги БРИКС саммитида масофадан туриб иштирок этганини эслади.

 

“Энди жадвал ҳақиқатдан ҳам банд. Асосий эътибор “махсус ҳарбий операция”га қарарилган”, дея қўшимча қилди Кремль матбуот котиби.

 

Хабарингиз бор, Путин Гаагадаги Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер бергани сабабли Жанубий Африкадаги БРИКС саммитида бевосита иштирок эта олмади.

 

G20 саммити 9-10 сентябрь кунлари Нью-Деҳлида бўлиб ўтиши керак ва бундан аввал Кремль Путиннинг Ҳиндистонга сафарига тайёргарлик кўраётган эди.

 

Август ойида Путиннинг Туркияга ташрифи режалаштирилган эди, бироқ у бекор қилинди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика