«Kremlin.ru» хабарига кўра, Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик байрами билан табриклади.
Табрикда икки давлат ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида ривожланиб бораётганини таъкидланган.
«Ишончим комилки, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ўзаро манфаатли икки томонлама алоқаларнинг барча кўламини янада мустаҳкамлаймиз», дейилади табрикда.
Россия етакчиси Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда умумеътироф этилган муваффақиятларга эришаётгани, жаҳон миқёсида ҳақли равишда юксак обрў-эътиборга эга эканини айтган. Шунингдек, Президент табрик сўнггида Мирзиёевга соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига бахт ва фаровонлик тилаган.


