1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат / 
  4. Путин Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарларини “бошини қовуштирди”

17:00 / 13.10.2022

859

Путин Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарларини “бошини қовуштирди”

Путин Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарларини “бошини қовуштирди”

Томонлар чегара масаласида муҳим келишувга эришган.

 

Россия, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Владимир Путин, Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чора-тадбирлари бўйича кенгаш саммити доирасида музокара ўтказди.

 

Тожикистон президенти матбуот хизмати сиёсатчиларнинг ёпиқ эшиклар ортида нималар ҳақида гаплашгани ва қандай келишувларга эришгани ҳақида маълум қилди.

 

Шу тариқа давлат раҳбарлари Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашди.

 

Учрашувда тожик-қирғиз чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокаралар жараёнининг бориши кўриб чиқилди.

 

Учрашув иштирокчилари юзага келган муаммоларни фақат сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал қилишга келишиб олди.

 

Бундан ташқари, давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат гуруҳлари ҳамда аввал эришилган келишувларга қатъий амал қилган ҳолда мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлар фаолиятини фаоллаштиришга қарор қилинди.

 

Учрашувдан олдин Путин Тожикистон ва Қирғизистон Россия томонининг яқин иттифоқчилари эканини айтди.

 

“Биз  жуда яқин ҳамкорлармиз. Айтишнинг ўзи кифоя, бир миллион Қирғизистон фуқароси Россияда яшайди, ўқийди, ишлайди. Шунингдек, Тожикистоннинг икки миллион фуқароси ҳам Россияда ишлайди ва яшайди”, — деди Путин.

 

Путиннинг сўзларига кўра, давлатлар ўртасидаги савдо ҳажми ошиб бормоқда.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика