1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Путин: “Россия Европа билан урушмоқчи эмас, бироқ ҳар қандай сценарийга тайёр”

Россия президенти Европа, Украина ва Қора денгиздаги вазиятга доир кескин баёнотлар берди.

Путин: “Россия Европа билан урушмоқчи эмас, бироқ ҳар қандай сценарийга тайёр”

Россия президенти Владимир Путин Европа давлатлари билан уруш нияти йўқлигини таъкидлади, бироқ агар можаро Европанинг ўзи томонидан бошланган тақдирда, Россия “ҳозирнинг ўзидаёқ жавоб беришга тайёр” эканини билдирди. Унинг айтишича, Европа давлатлари Украина бўйича музокаралардан чиқиб кетган ва реал вазиятни инобатга олмаган ҳолда Москва учун мақбул бўлмаган таклифларни илгари сурмоқда.

 

Путиннинг фикрича, Европа етакчилари тинчлик бўйича аниқ режага эга эмас ва аксинча, АҚШнинг можарони юмшатиш борасидаги ҳаракатларига халақит бермоқда. Шунга қарамай, Россия Европа “реал шароитни тан олса”, уларнинг музокараларга қайтишига қарши эмаслигини қайд этди.

 

Қора денгиздаги танкерларга қилинаётган ҳужумларга тўхталиб, Путин буни "қароқчилик" деб атади. Агар бундай ҳаракатлар давом этса, Россия Украина портларига ва уларга кираётган кемаларга қарши зарбалар доирасини кенгайтиришини маълум қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика