АҚШ Президенти Доналд Трамп Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Киев ва бошқа украин шаҳарларига ҳаво зарбаларини вақтинча тўхтатишга розилик берганини маълум қилди. Трампнинг таъкидлашича, бу қарор Украинадаги рекорд даражадаги совуқ об-ҳаво шароитлари фонида қабул қилинган. Бу ҳақда lenta.ru нашри хабар берди.
“Мен шахсан Президент Путиндан ушбу фавқулодда совуқ ҳавода бир ҳафта давомида Киев ва бошқа шаҳарларни ўққа тутмасликни сўрадим. У бунга рози бўлди ва мен бундан жуда мамнунман,” – дея айтди Трамп.
Президентнинг таъкидлашича, у Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигига ишонади ва шунингдек, махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнер билан биргаликда келишув устида фаол иш олиб бормоқда.
Финансиал Тимес журналистининг маълумотларига кўра, Украина расмийлари Трампнинг Путинга қилган мурожаатини оммавий баёнотлардан билиб олишган, Россиядан тўғридан-тўғри сигнал олинмаган.
Россия Федерацияси Халқаро ишлар қўмитаси раиси Григорий Карасин эса Трамп баёнотларини текшириш кераклигини ва сиёсатчидан турли баёнотлар кутиш мумкинлигини қайд этди.


