Норвегия суди Россия темирйўлларининг собиқ раҳбари Владимир Якуниннинг ўғли Андрей Якунинни озод қилди. У октябрь ўрталарида Шпицберген оролида дрон учиришда айбланиб, қамоққа олинганди.
Унинг адвокати Бернт Хейбергнинг сўзларига кўра, ушбу ишда “мураккаб юридик муаммолар бор ва бу катта эҳтимол билан бир неча йилда ҳам ҳал этилмайди”.
Санкциялар туфайли россияликларнинг Норвегияда дрон учириши тақиқланган. Аммо аппеляция суди 27 октябрь куни бу қарорни нотўғри деб топди.
Сўнгги ҳафталарда Норвегияда ушбу айблов билан 8 нафар РФ фуқароси қўлга олинган.
Владимир Якунин узоқ йиллар давомида Россия темирйўлларига раҳбарлик қилган. У Владимир Путинга яқин одам сифатида кўрилади.


