1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Путиннинг Раҳмонга табриги қуруқ бўлмади

Россия етакчиси Тожикистон президентини мукофотлади.

Путиннинг Раҳмонга табриги қуруқ бўлмади

 

Россия президенти Владимир Путин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни Россиянинг III даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлади. Тегишли фармони 4 октябрь куни эълон қилинди.

 

“Россия Федерацияси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий барқарорлик ҳамда хавфсизликни таъминлашга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун Тожикистон Республикаси президенти Раҳмон Эмомали III даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлансин”, — дейилади ҳужжатда.

 

Эмомали Раҳмон бугун, 5 октябрь куни 70 ёшга тўлади. 2017 йилда у Россия ва Тожикистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун Александр Невский ордени билан ҳам тақдирланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика