1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қабул квоталарида хусусий университетлар учун 1000 та грант ажратилди

Бу ўринлар хусусий ва хорижий ОТМ йўналишлари бўйича тақсимланади

Қабул квоталарида хусусий университетлар учун 1000 та грант ажратилди

 

Президент фармони билан «2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги  қарори қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.

 

Унга кўра, бу йилги квоталар тўғрисидаги президент фармойишида нодавлат университет ва институтлар учун 1000 та грант ўрни ажратилиши белгиланган. 

 

Бу ўринлар хусусий ва хорижий ОТМ йўналишлари бўйича тақсимланиб, қабул комиссияси томонидан тасдиқланиши ва 1 июлгача Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги сайтида эълон қилиниши керак.

 

Хусусий ОТМ имтиҳонлари тугагач, энг юқори балл тўплаб талаба бўлганлар ва грант олишни истаганлар ОТМ ва вазирлик билан биргаликда 3 томонлама шартнома имзолайди. Бу шартнома асосида улар ўқишни тугатиб, ўз йўналиши бўйича ишлаб бериш мажбуриятини олади. Ишлаш муддати йўналиш хусусиятига қараб турлича белгиланади.

 

Маълумот учун, 2022 йилги қабулдан бошлаб нодавлат ОТМ учун ҳам 1000 та давлат гранти ажратилиши бошланганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика