1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қамаши туманидаги қишлоқ қалин қор сабаб ташқи дунёдан узилиб қолди

Тармоқларда тарқалган видеодан сўнг масъуллар томонидан махсус ишчи гуруҳ тузилиб, техникалар ёрдамида йўллар очилмоқда.

Қамаши туманидаги қишлоқ қалин қор сабаб ташқи дунёдан узилиб қолди

 

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг Қизилтом қишлоғида қалин қор ёғиши оқибатида қарийб 600 нафар аҳоли ташқи дунёдан узилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мазкур хабарларда қишлоқ билан Майданак обсерваторияси ўртасидаги 10 километр масофадаги йўл қор билан ёпилиб, аҳоли озиқ-овқат ва тиббий хизматлардан фойдаланишда қийинчиликка дуч келаётгани айтилган.

 

Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий маълумот берди. Унга кўра, Қамаши туманининг энг олис ҳудудларидан бири бўлган "Қизилтепа" МФЙга қарашли Қизилтом қишлоғида сўнгги кунларда ёғган қалин қор сабаб автомобиль йўлида ҳаракат вақтинча чекланган.

 

Вазиятни бартараф этиш мақсадида вилоят ҳокими раҳбарлигида Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар иштирокида махсус ишчи гуруҳ тузилган. ФВБ бошлиғи, полковник Фарҳод Мирзаев бошчилигида шахсий таркиб, шунингдек, грейдер, бульдозер ва бошқа махсус техникалар жалб этилиб, йўлларни қор ва муздан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодисани бартараф этиш учун етарли куч ва воситалар сафарбар қилинган бўлиб, вазият тўлиқ назоратга олинган. Йўл ҳаракатини тиклаш бўйича ишлар узлуксиз давом эттирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика