1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қамчибек Ташиев даволаниши якунланмай Қирғизистонга қайтди

Аввалроқ у Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимидан президент фармони билан озод этилганди.

Қамчибек Ташиев даволаниши якунланмай Қирғизистонга қайтди

 

Собиқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Германияда даволаниш жараёнида бўлишига қарамай, Германиядан Қирғизистонга қайтиб келди. Бу ҳақда Tengrinews нашри хабар берди.

 

Сиёсатчининг тарафдори Нурғози Анарқуловнинг маълум қилишича, даволаниш жараёни тўлиқ якунланмаган бўлсада, ватанига қайтиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

 

Аввалроқ собиқ раҳбар Садир Жапаров фармони билан лавозимидан озод этилгани маълум қилинган эди.

 

Маълумотларга кўра, у соғлиғидаги муаммолар сабаб президент рухсати билан даволаниш учун Германияга жўнаб кетган. Шунингдек, лавозимидан озод этилиши қарори кутилмаганда қабул қилинганини билдирган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика