1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қамчиқ довони ёпилгани сабаб қўшимча темирйўл қатновлари йўлга қўйилди

Йўловчиларни вокзалларга йўналтириш ва тартибли ҳаракатни таъминлаш мақсадида ФВВ бошчилигида махсус ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда.

Қамчиқ довони ёпилгани сабаб қўшимча темирйўл қатновлари йўлга қўйилди

 

 

Қамчиқ довони бўйлаб транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилгани сабабли водий вилоятлари ва Тошкент шаҳри ўртасида қўшимча темирйўл қатновлари йўлга қўйилди.

 

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида водий вилоятларига боришни ёки у ердан Тошкентга келишни режалаштирган йўловчилар учун «Поп», «Темирйўлобод», «Ангрен» ҳамда «Оҳангарон» вокзалларида қўшимча поезд рейслари ташкил этилди.

 

Йўловчиларни вокзалларга йўналтириш ва тартибли ҳаракатни таъминлаш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида махсус ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда. Гуруҳ таркибига Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, маҳаллий ҳокимликлар ва темирйўл ходимлари киритилган.

 

Масъул идоралар фуқаролардан вазиятни инобатга олиб, белгиланган йўналишлардан фойдаланишни сўрамоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика