1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

"Қамчиқ" довонида 2 киши тоғдан йиқилиб ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Қамчиқ" довонида 2 киши тоғдан йиқилиб ҳалок бўлди

 

Кеча, 8 январь куни "Қамчиқ" довонида 2 киши тоғ тепалигидан йиқилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

 

Қайд этилишича, соат 15:30 ларда Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшаган, 1993 йилда туғилган икки эркак "Тошкент-Наманган" автомобиль йўлининг 141-километрида (Жанубий айланма йўли) жойлашган тоғ тепалигига синфдошлари билан дам олиш мақсадида чиқиб, эҳтиётсизлиги оқибатида тоғ тепалигидан йиқилиб, воқеа жойида вафот этган.

 

Марҳумларнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида, судга оид тиббий экспертизалар тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика