Бугун, 18 июнь куни соат 06:46 да Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланган Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетганлиги ва амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль хандақдан олиб чиқилган.
Автомобилда ҳайдовчи ўзи бўлган. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.


