1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши сабаб 2 та кўнгилочар дам олиш масканлари фаолияти вақтинча тўхтатилди

Масканлар об-ҳаво яхшилангач қайта очилади.

Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши сабаб 2 та кўнгилочар дам олиш масканлари фаолияти вақтинча тўхтатилди

 

А-373 «Тошкент–Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида, хусусан йўлнинг 151-километрида жойлашган “Қор ситй” ҳамда “Қор сарой” мавсумий кўнгилочар дам олиш масканлари ҳудудида кучли қор ёғиши кузатилмоқда. Мавжуд об-ҳаво шароити туфайли ушбу ҳудудларда қор кўчиши хавфи юзага келган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шунингдек фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мазкур дам олиш масканлари фаолияти вақтинча тўхтатилди.

 

Маълум қилинишича, масканлар фаолияти об-ҳаво шароити барқарорлашиб, хавф даражаси пасайганидан сўнг қайта тикланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика