1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Қамчиқ” довонида тепаликда қолиб кетган 14 нафар фуқаро қутқарилди

Шунингдек, довондаги айрим транспорт воситалари эвакуация қилинди.

“Қамчиқ” довонида тепаликда қолиб кетган 14 нафар фуқаро қутқарилди

 

Кеча, соат 19:05 да “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспечерига келиб тушган маълумотга кўра, “Қамчиқ” довонидан ўтган А-373 “Тошкент — Ўш” автомобиль йўлининг 242 км шимолий айланма йўлида об-ҳавонинг кескин ўзгариши натижасида тепаликда қолиб кетган 14 нафар фуқарога ёрдам кераклиги хақида маълумот келиб тушган

 

Воқеа жойига зудлик билан “Қамчиқ” Қутқарув отрядидан махсус техника ҳамда қутқарувчи ходимлар чиқишиб, тоғда қолиб кетган 14 нафар фуқаролар ҳамда уларнинг транспорт воситаларини пастга олиб тушиш ҳамда эвакуация қилиш ишлари амалга оширилди.

 

Қутқарувчилар томонидан соат 20:10 да барча фуқароларни соғ-омон пастга олиб тушилди. Шунингдек, уларни манзилларига юборишда амалий ёрдам кўрсатилди.

 

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика