1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи касалхонага олиб кетилган.

Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди

 

Қамчиқ довони ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида хандаққа тушиб, ёнбошлаб қолган, дея хабар бермоқда ФВВ.

 

Натижада зудлик билан воқеа жойига «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари ҳамда ЙПХ ходимлари етиб борган ва автомобилда юзага келиши мумкин бўлган ёнғинни олди олиниб, ҳайдовчи ва унинг йўловчиси ҳаёти сақлаб қолинган. 

 

Шундан сўнг, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, фуқаролар тез тиббий ёрдам автомашинасида Поп туман шифохонага олиб кетилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика