1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин бартараф этилмоқда.

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

 

Бугун, 28 сентябрь куни Қамчиқ довонида ҳаракатланиб кетаётган юк машинасида ёнғин чиқди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

 

Қайд этилишича, соат 18:34 да А-373 автомобиль йўлининг 256-километрида “Тошкент–водий” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган юк автомашинасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида “Қамчиқ” махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.

 

Зудлик билан воқеа жойига “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ҳозирда ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият назорат олинган.

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика