Қамчиқ довони автотранспорт воситалари учун қайта очилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Кеча,15 февраль соат 22:40 да қор кўчкиси хавфи туфайли Қамчиқ довони автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилганди. Довон ёпилганидан сўнг кучли қор ёғиши сабабли ушбу йўналишнинг бир нечта қисмларида ўз-ўзидан қор кўчиши кузатилди.
Қор кўчкиси натижасида ҳеч ким зарар кўрмаган. Шу вақт мобайнида ФВВ раҳбарлигида ихтисослаштирилган тузилмалар томонидан қор кўчкиларининг қайта кўчиш хавфини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилган.
Мудофаа вазирлигининг кучлари ва воситалари ёрдамида 5 та қорли тоғ ёнбағирлари хавфсиз ҳолатга келтирилган. Шундан сўнг Қамчиқ довонида автотранспорт ҳаракати соат 21:00 да тикланди.