Ижтимоий тармоқда “Қамчиқ” довонида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
ИИВ ЙҲХХ тарқалган хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26-27 май кунларида халқаро даражадаги тадбирлар бўлиб ўтиши ва айрим йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли Тошкент шаҳридаги баъзи кўчаларда вақти-вақти билан қисқа муддатга транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши мумкин.
Тошкент шаҳрига транспорт воситаларининг ҳаракатланиб киришига ҳеч қандай чекловлар йўқ.


