Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида 3-4 та автомашина иштирокида Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Унга кўра, бугун 6 апрель куни соат 11:10 атрофида "Тошкент – Ўш" халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонига ўтувчи 259-километрида юк машинаси ва учта енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув натижасида лак-бўёқ маҳсулотларини олиб кетаётган юк машинаси ёниб кетган.
ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб бориб, 25 дақиқа ичида ёнғинни ўчиришди. Ўчириш вақтида довоннинг бир томони вақтинча ёпилган.
Соат 12:30 да транспорт ҳаракати тикланди. Маълумотларга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси вафот этгани айтилмоқда. Шунингдек, ҳодиса оқибатида 6 киши жабрланган.


