1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қамчиқда бир ҳафта қор ёғиши кутилмоқда

Довонда ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга хавфсизлик чораларини кўриш тавсия қилинди.

Қамчиқда бир ҳафта қор ёғиши кутилмоқда

 

Қамчиқ довонида бир ҳафта давомида қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси огоҳлантирди.

 

Қайд этилишича, А-373 М-39 Гулистон–Бўка–Ангрен–Қўқон–Андижон орқали–Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида 4 декабр кунидан бошлаб хафта давомида қор ёғиши кутилмоқда.

 

“Қамчиқавтойўл” ИЙФУК довон орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини, автотранспорт воситалари шиналарини қишкисига алмаштиришларини тавсия қилган.

 

Айни пайтда Гулистон–Бўка–Ангрен–Қўқон–Андижон орқали–Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмининг 171–258 километрилари оралиғида қор ёғишни бошлаган.

 

Довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун машина-механизмлар ёрдамида йўл қопламасини қордан тозалаш ва қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика