Бугун, 21 март куни Қамчиқ довонида нефть маҳсулоти ортилган махсус юк машинаси ағдарилиб кетди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмидан ўтган 198-километрида MAN русумли нефть маҳсулотлари ортилган юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ёнғин юз бермаган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВнинг 3 та махсус техникаси етиб бориб, ЙПХ ходимлари ҳамкорлигида ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.


