1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Қамчиқ”да юк машинаси ЙТҲга учради

Ҳодисага ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

“Қамчиқ”да юк машинаси ЙТҲга учради

 

Бугун, 8 апрель куни “Қамчиқ” довонида юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

 

Ҳодиса соат 19:50 да А-373 автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмидан ўтган 258-километрида юз берган. Тошкент–водий йўналишида ҳаракатланган Mercedes-Benz ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида ЙТҲга учраган.

 

Воқеа жойига зудлик билан ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширган. Ҳодиса сабабли тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

 

Ҳозирда довон йўлида икки томонлама ҳаракат давом этмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика