1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Қанча керак бўлса, шунча ёрдам берамиз”

Канада Украинани қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

“Қанча керак бўлса, шунча ёрдам берамиз”

 

Канада мудофаа вазири Анита Ананд Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам партияси юборилганини маълум қилди.

 

“Канаданинг навбатдаги ҳарбий ёрдами Украинага йўл олди. Биз Украинани қанча вақт керак бўлса, қўллаб-қувватлаймиз”, — деб ёзади Ананд.

 

Шунингдек, у Украинанинг An-124 юк самолётига зирҳли қутқарув машиналари юклангани акс этган видеони ҳам жойлаштирди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада Украинага Leopard-2 партиясини жўнатгани хабар қилинганди. Бунгача Анита Ананд Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети тақдим этилишини эълон қилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика