Қарши шаҳрида фуқароларга автомашина олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг 22 000 АҚШ долларини қўлга киритган шахс аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро A.Ю. фуқароларга автосалондан шартнома асосида қисқа муддатда автомашина олиб беришини айтиб, 2 нафар фуқарога "Собалт" ва "Малибу" русумли автотранспорт воситаларини олиб бериши эвазига уларнинг жами 22 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


