1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қаршида кўча чироқларини ўрнатиш баҳонасида 1,3 млрд сўм талон-торож қилинди

Шунингдек, гумонланувчилар 1,8 млрд сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаган.

Қаршида кўча чироқларини ўрнатиш баҳонасида 1,3 млрд сўм талон-торож қилинди

 

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотларига кўра, Қарши шаҳрида «М.С.» ва «И.Ҳ.» МЧЖ таъсисчиси Ж.Т. шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, Насаф кўчасида кўча чироқларни ўрнатишда расмий ҳужжатларга бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 1,3 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланди.

 

Шунингдек, гумонланувчилар 1,8 млрд сўм солиқларни ҳам тўлашдан бўйин товлаган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика