Қарши шаҳрида ўтказилган махсус рейд натижасида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланган. Ушбу фоҳишахонани бир аёл ва бир эркак ташкил этгани маълум бўлди.
Маълумотларга кўра, жиноятда гумонланаётган 1995 йилда туғилган эркак жавобгарликдан қочиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот ходимларига бир неча бор 2 минг доллар миқдорида пора таклиф қилган. У огоҳлантиришларга қарамай бу ҳаракатини давом эттирган.
Махсус тадбир вақтида у поранинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган. Унга нисбатан қўшимча жиноят иши ҳам очилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


