1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Қарздорга тегишли 6 та “HOWO” русумли юк машина хатланди

Бу ҳақда МИБнинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпулатов Zamon.uz'га маълум қилди.

Қарздорга тегишли 6 та “HOWO” русумли юк машина хатланди

 

Хоразм вилояти иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор корхонадан АТ “Халқ банки” Хоразм вилояти ҳудудий бўлими фойдасига 510.017,17 евро ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

 

Давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда “Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарор қабул қилиб, қарздорга ихтиёрий муддат берилган. Аммо қарздор ижро ҳужжати талабини бажарилмагани сабаб мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

 

Олиб борилган ҳаракатлар давомида қарздорга тегишли бўлган 6 та “HОWО” русумли юк машина ҳамда бино хатланиб, “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасига сотувга чиқарилган. Савдо натижасига кўра, 6 та “HОWО” русумли юк машинаси сотилган. Ундан тушган 4 миллиард сўм пул маблағлари банк рақамига ўтказиб берилган. Ижро иши юзасидан қолган қарздорликни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

 

Аввалроқ, Берунийда алиментдан қарздор отанинг “Lacetti”си сотилиб, қарзи ундирилгани ҳамда қарздор ота алимент тўлови ўрнига фарзандларига уй бергани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика