1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарё мактабларига тонналаб яроқсиз кўмир тарқатилди

Вазир йиғилиш ўтказиб, мактабларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини танқид қилди.

Қашқадарё мактабларига тонналаб яроқсиз кўмир тарқатилди

 

Бугун, 23 ноябрь куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов раҳбарлигида ҳудудий халқ таълими бошқарма ва бўлимлар, эксплуатация хизмати масъуллари иштирокида мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида кузатилаётган муаммо ва камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Йиғилиш аввалида вазир томонидан халқ таълими муассасаларини 2022-2023 йилги куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари жойларда талаб даражасида олиб борилмаётганлигини танқид қилиб ўтган.

 

Хусусан, республика Ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги “Ойбек” маҳалла ҳудудида жойлашган 58-сон мактаб ва унинг филиалларига 20 тонна яроқсиз кўмир етказиб берилганлиги, иситиш қозони умуман яроқсиз ҳолатда эканлиги, мактаб ота-оналар томонидан олиб келинадиган ўтин ёрдамида, “буржуйка” печкаларда иситиб келинаётганлиги танқид қилинган.

 

Вилоятнинг Қамаши туманидаги 85-мактаб филиали аҳволи ҳам ўта ачинарли ва таъмирталаб ҳолатда эканлиги, иситиш тизими йўқлиги, Наманган вилояти Уйчи туманидаги 4-сон мактаб қозонхонасидаги тақсимлаш қутисида носозлик аниқланганлиги қайд этилган.

 

Йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида сусткашликка йўл қўйган соҳа масъулларига тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика