1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарё ва Тошкентда 20 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Гумонланувчи интернет орқали фаолият юритувчи наркодўконда "омборчи" сифатида ишлаб, гиёҳвандлик воситаларини турли ҳудудларга тарқатиш билан шуғулланган.

Қашқадарё ва Тошкентда 20 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

 

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 20,2 килограмм гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди. Ушбу операциялар натижасида ноқонуний наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ маълум қилди.

 

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ўтказилган тадбирда 1984 йилда туғилган Тошкент шаҳри фуқароси дала ҳудудига яшириб кетилган 4 килограмм 935 грамм “Alfa-PVP” синтетик гиёҳвандлик моддасини олаётган вақтда ушланди. Аниқланишича, у интернет орқали фаолият юритувчи наркодўконда «омборчи» сифатида ишлаб, гиёҳвандлик воситаларини турли ҳудудларга тарқатиш билан шуғулланган.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1981 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс қўлга олинди. Унинг ёнидан 9 килограмм 829 грамм «гашиш» моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди. Ушбу шахс ҳам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғуллангани аниқланган.

 

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида эса 1959 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 4 килограмм 652 грамм «опий», 380 грамм «гашиш» ва 492 грамм «марихуана» сақланаётгани аниқланган. Мазкур моддалар ноқонуний савдо қилиш мақсадида сақланган. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика