1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарё ҳокими қарори билан 134 нафар талаба хотин-қизнинг контракт пули тўлаб берилди

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Қашқадарё ҳокими қарори билан 134 нафар талаба хотин-қизнинг контракт пули тўлаб берилди

 

Қашқадарё вилоятида ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бўлган талаба қизларнинг олий таълим олишини қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим қарор қабул қилинди. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан имзоланган қарор талаба қизларнинг таълим олишига кенг имконият яратишга қаратилган.

 

Қарорга кўра, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, етим ёки ижтимоий жиҳатдан ҳимояга муҳтож оилаларда вояга етган 134 нафар талаба қизнинг олий таълим муассасаларида ўқиши учун тўлов-шартнома пуллари қоплаб берилади.

 

Мазкур мақсадлар учун вилоят бюджетидан қарийб 1 миллиард 128 миллион сўм маблағ ажратилган. Бу ёрдам талаба қизларнинг ўқишни давом эттириши ва келажакда малакали мутахассис бўлиб етишишига хизмат қилади.

 

Таъкидланишича, бундай ташаббуслар ҳудудда хотин-қизларнинг билим олиши, ижтимоий фаоллигини ошириш ва тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган тизимли ишларнинг муҳим қисми ҳисобланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика