Миришкор туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Араббой Хосиятов 65 ёшда талаба бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди. [https://t.me/MIRISHKORPRESS/22080] Қайд этилишича, Араббой Хосиятов Чирчиқ давлат педагогика институтининг ижтимоий иш (фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари) йўналишига талабаликка тавсия этилган. Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 август куни жорий ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинганди.