Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида “Cobalt” русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракатланиш вақтида бошқа машинани қувиб ўтмоқчи бўлиб, қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ва бошқарувни йўқотган. Натижада пиёдани уриб юборган.
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, ҳодиса 14 октябр куни содир бўлган. Оқибатда жабрланган фуқаро турли тан жароҳатлари олиб, Китоб туман тиббиёт бирлашмасига етказилган.
Ҳолат юзасидан тегишли модда бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ҳодисанинг сабаблари ва ҳайдовчининг ҳаракатлари юзасидан экспертиза тайинланган.
Аввалроқ Андижон вилоятида “Nexia” ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида икки нафар вояга етмаган болани уриб юборгани ҳақида хабар берилганди.


