1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарёда электромобиль заводи очилиши мумкин

Қашқадарёда анъанавий ёки электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Қашқадарёда электромобиль заводи очилиши мумкин

 

Хитойда бўлиб турган Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги делегация «Jac Mators» компанияси фаолияти билан танишиб, ушбу компания ишлаб чиқараётган анъанавий ёки электромобилларни Қарши шаҳрида ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борди.

 

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, ҳозирда вилоятда енгил автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар кетмоқда. Давлат раҳбари томонидан вилоят ҳокимлиги учун Қарши шаҳрида анаънавий ёки электрда ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш топшириғи берилган.

 

Қайд этилишича, Қашқадарёда энергия тежовчи, бошқаришга қулай ва ақлли машиналарни ишлаб чиқаришни жорий этиш бўйича музокаралар давом эттирилиб, Хитойга ташриф давомида яна 2 та йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика