1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Қашқадарёда илк бор юқори технологияли кардиохирургик амалиёт ўтказилди

Операция туғма юрак нуқсонидан азият чекиб келган болаларда бепул амалга оширилди.

Қашқадарёда илк бор юқори технологияли кардиохирургик амалиёт ўтказилди

 

Қашқадарё болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг янги бўлимида илк юқори технологияли кардиохирургик амалиётлар ўтказилди. Бир муддат олдин Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Қашқадарёга хизмат сафари чоғида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, бу ерда йўлга қўйилаётган болалар кардиожарроҳлиги бўлими фаолияти билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

 

Куни кеча марказда дастлабки икки юқори технологияли операция бажарилди. Қашқадарёда бу йўналишдаги илк операциялар туғма юрак нуқсонидан азият чекиб келган беш ёшли Умиджон ва уч ёшли Зеҳнияда бепул ўтказилди. Уларда “Юракда очиқ юқори технологияли операция, сунъий қон айлантириш ускунаси ёрдамида нуқсонни пластика қилиб ёпиш” амалиёти муваффақиятли бажарилди. Айни пайтда болаларнинг аҳволи жуда яхши.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика