1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарёда Lecetti Gentra’га урилиб, ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Қашқадарёда Lecetti Gentra’га урилиб, ёниб кетди

 

Бугун, 28 август куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида фуқаро ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, соат 13:40 атрофида ҳайдовчи Ж.Р. бошқарувидаги Lacetti автомашинасида 4Р-79 “Қарши-Шаҳрисабз” йўлининг Қамаши тумани Қўшкапа маҳалласидан ўтган 43-километрида Шаҳрисабз шаҳри томон ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи П.Ж. бошқарувидаги Gentra русумли автомашина қатнов қисмига чиқиб кетиши натижасида бир-бирига урилган.

 

Ҳодиса оқибатида Lacetti ёниб кетган ва унинг ҳайдовчиси Ж.Р. ҳодиса жойида вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика