Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида маҳалла раиси аёл кишига қўл кўтаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Расмий маълумотга кўра, 15 март куни «Зум» маҳалласи раиси яқин қариндоши O.B.ning уйида бўлган. Ўзаро келишмовчилик натижасида у O.B.ga нисбатан куч ишлатган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари экспертиза натижалари асосида қўшимча маълумот беришини маълум қилди.


