1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарёда ота фарзандига 164 млн алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати тамомланиб, барча чекловлар бекор қилинган.

Қашқадарёда ота фарзандига 164 млн алимент тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманларлараро судининг буйруғига асосан, қарздор А.Б. 2023 йилда туғилган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент тўлаб бориши белгиланган эди.

 

Ижро ҳужжати Бюронинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгач тегишли тартибда қарздорнинг мамлакат ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланди.

 

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор фуқаро Бюро ходимларига хорижга чиқмоқчи эканлиги билдирди. Давлат ижрочиси томонидан берилган ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида, қарздор А.Б. ундирувчи тараф билан келишган ҳолда алимент ва моддий таъминот учун жами 164 млн сўм маблағни бир йўла тўлаб берди.

 

Тўлов амалга оширилгандан сўнг жорий йилнинг 25 ноябрь ижро ҳужжати амалда тамомланиб, фуқаронинг хорижга чиқишига нисбатан қўйилган чеклов бекор қилинди.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика