1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият / 
  4. Қашқадарёда сомон ортилган КАМАЗ ёниб кетди

09:52 / 13.07.2023

664

Қашқадарёда сомон ортилган КАМАЗ ёниб кетди

Қашқадарёда сомон ортилган КАМАЗ ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

 

Кеча, 12 июль куни соат 17:24 ларда Қарши тумани Тахтапул МФЙ ҳудудидан ўтган ички йўлида сомон боғлами (пресс) ортилган қизил рангли КАМАЗ ёниб кетди

 

Қайд этилишича, воқеа жойига 2 та ёнғин қутқарув-бўлинмаси жалб қилиниб, ёнғинга соат 17:54 ларда тўлиқ ўчирилган. Ёнғин оқибатида юк машинаси қисман зарарланган, юкхонасига ортилган сомон боғлами ёнган.

 

Аниқланишича, юк машинаси Косон тумани Ширинобод МФЙда яшовчи фуқаро С.X бошқарувида бўлган, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

 

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика