1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Қашқадарёдаги «метан заправка»да машина портлади

10:30 / 06.05.2023

1.3k

Қашқадарёдаги «метан заправка»да машина портлади

Қашқадарёдаги «метан заправка»да машина портлади

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Бугун, 6 май куни соат 9:30 ларда Қашқадарё вилояти Муборак тумани Кончилар маҳалласи ҳудудида жойлашган автомобилларга газ (метан) қуйиш шохобчасида оқ рангли, Nexia-2 русумли автомобилнинг газ баллонига газ қуйиш вақтида ёрилиш (портлаш) содир бўлди.

 

Вилоят ИИБ берган хабарга кўра, ҳодиса натижасида автомобиль орқа қисми тўлиқ шикастланган, воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган.

 

Автомашина яқинида бўлган 1 нафар фуқаро енгил даражада тан жароҳати олган ва зудликда туман Тиббиёт бирлашмасига юборилган.

 

Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика