1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

“Ҳисорак” сув омборидаги вазият назоратга олинган. Хавотирга ўрин йўқ — ФВВ

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

“Ҳисорак” сув омборидаги вазият назоратга олинган. Хавотирга ўрин йўқ — ФВВ

Шаҳрисабз туман ҳокими ва Қашқадарё вилоят ФВБ бошлиғи видеомурожаат билан чиқиб, жиддий ҳодиса юз бермаганлигини маълум қилди ва аҳолидан уй-жойларини ташлаб кетмаслик сўралди.

 

10 июн куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЕСУК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннел очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилган. 

 

Авария оқибатини бартараф этиш мақсадида “ЎзбекгидроенергоАЖ бошқаруви раиси раҳбарлигида вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ бошлиқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлардан иборат тезкор штаб тузилиб, махсус техникалар ёрдамида барча зарур муҳандислик тадбирлари олиб борилмоқда. 

 

Ҳолат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги назоратида. Сув омборига шикаст етмаган.

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

 

Ҳурматли фуқаролар, ортиқча хавотирга ўрин йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

 

Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасанов ҳамда Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Фарход Мирзаев “Ҳисорак” сув омбори олдида туриб, ҳолат бўйича видео мурожаат йўллади.

 

Мурожаатда айтилишича, ҳар йили ёз фасли бошида пахта ва ғаллани суғориш мақсадида Қамаши туманидаги “Чимқўрғон” сув омборига сув чиқарилади. Жорий йилда ҳам шу тадбир амалга оширилган вақтда сув сатҳи кўтарилиши кузатилган.

 

Масъуллар аҳолидан ваҳимага тушмасликни, ҳаммаси назорат остида экани, ҳеч қандай жиддий хавф йўқлигини, ёлғон хабарларга ишонмасликни таъкидлашган.

 

Шунингдек, аҳолидан ўз яшаш жойларини тарк этмаслик, аксинча ҳамма ўз яшаш уйида қолиб, тунни сокин ўтказишлари сўралган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика