1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Қатар амирининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кузатиб қўйди.

Қатар амирининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

 

Ўзбекистонда бўлиб турган Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг давлат ташрифи ўз ниҳоясига етди. Ташриф доирасидаги тадбирлар якунида Шавкат Мирзиёев ва амир шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний самимий хайрлашди.

 

Маълумот учун, 5 июнь куни давлат раҳбарлари Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрдилар. Шунингдек, бугун иккала давлат етакчилари самарали музокаралар ўтказиб, уларда кўп қиррали ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар, икки томонлама муносабатларни янги даражага олиб чиқишга келишиб олинди.

 

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кузатиб қўйди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика