1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Қаттиққўллик эмас, донолик муҳим” — Саида Мирзиёева

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева илк бор катта интервью берди.

“Қаттиққўллик эмас, донолик муҳим” — Саида Мирзиёева

 

 


Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Альтер Эго лойиҳасига берган интервьюсида президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларни амалга ошириш ёндашуви ҳақида тўхталди. Унинг таъкидлашича, чуқур ва кенг кўламли ўзгаришларга фақат қаттиққўллик билан эришиб бўлмайди. Аксинча, бунинг учун мослашувчанлик, вазиятни ҳис қила билиш ва донолик зарур.


Саида Мирзиёеванинг айтишича, президент давлат бошқарувининг барча босқичларидан ўтган раҳбар сифатида тизимни ичидан яхши билади. Шу сабабли у кутишни, сабр қилишни ва айни пайтда юқори мақсадлар қўйишни билади. “Унинг орзулари жуда катта ва улар фақат халқ билан боғлиқ”, дея таъкидлади у.


Интервьюда шахсий ҳаёт ва қадриятлар масаласига ҳам тўхталиб ўтилган. Саида Мирзиёева президентнинг куч-қувват манбаи Ватанга бўлган муҳаббат эканини айтди. Унинг фикрича, айнан шу туйғу давлат раҳбарини тинимсиз ишлашга, қисқа вақт ичида максимал натижага эришишга ундайди ва ислоҳотлар ортидаги асосий ички туртки бўлиб хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика