1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қибрайдаги иссиқхоналар фаолияти Махсус комиссия томонидан ўрганилди

Тадбиркорга чанг ва газни тозалаш ускуналарини ўрнатишда амалий ёрдам кўрсатилади.

Қибрайдаги иссиқхоналар фаолияти Махсус комиссия томонидан ўрганилди

 

Ҳозирда Махсус комиссия атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни бартараф этишга қаратилган рейд тадбирларини давом эттирмоқда. Навбатдаги рейд Қибрай туманида ташкил этилиб, унда Махсус комиссия раҳбарияти иштирок этди.

 

Рейд давомида туман масъуллари билан биргаликда ҳудуддаги иссиқхоналар фаолияти ўрганилди ва амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлиги танқидий муҳокама қилинди.

 

“Обод” маҳалласида жойлашган 5 гектар майдондаги иссиқхонада тўққизта қўлда ясалган қозон ва фильтрлаш ускуналари текширилди. Масъул шахсларга икки кун ичида стандартларга мос фильтрлар ўрнатиш топширилди.

 

“Олтин Чинор Агро” МЧЖга тегишли 2 гектар майдондаги иссиқхона фаолияти ҳам ўрганилди. Тадбиркорга чанг ва газни тозалаш ускуналарини ўрнатишда амалий ёрдам кўрсатилади, масъулларга фаолиятнинг экологик талабларга мослигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Махсус комиссия раҳбарияти Қибрай туманидаги иссиқхоналар экологик талабларга қатъий риоя қилиши устувор вазифа эканини таъкидлади. Рейд тадбирлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика