ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотларига кўра, 16 июль куни Сурхондарёда дам олаётган қашқадарёлик 34 ёшли эркак вилоят ИИБга қўнғироқ қилиб, санатория автотураргоҳида турган ўзига тегишли бўлган Cobalt автомашинасини ўзи билан келган йигит ўғирлаб кетганини маълум қилиб, автомашинани топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу турдаги жиноятни содир қилганлиги учун судланган ва ҳозирда қидирувда бўлган вояга етмаган 16 ёшли йигит содир этилгани аниқланиб, гумонланувчи ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-модаси 2-қисми «а» банди (транспорт воситасини такроран ёки хавфли рецидивист томонидан олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлланилган.
Ҳозирда, ушбу шахс бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳамда нима сабабдан яна ушбу турдаги жиноятга қўл ўрганлиги текширилмоқда.


