1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандлик йўқолган қиз топилди

Вилоят ИИБга номаълум шахс қўнғироқ қилиб, қизнинг қаердалигини маълум қилган.

Самарқандлик йўқолган қиз топилди

 

Самарқанд шаҳар Қир маҳалласи Боғимайдон кўчасида яшовчи 2005 йилда туғилган Н.Тўрақулова яқинлари билан ўзаро юзага келган келишмовчилик сабаб жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 19:30 ларда ҳеч кимни огоҳлантирмасдан уйдан чиқиб кетиб. Уйга қайтиб келмаган бедарак йўқолганлиги бўйича хабар берилган

 

19 декабр куни бегона фуқаро Самарқанд вилояти ИИБга қўнғироқ қилиб, қизнинг қаерда эканлиги ҳақида маълумот берган.

 

Қўнғироқдан сўнг, соат тунги 3:00 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари Нихола турган жойни аниқлаб, уни соғ-саломат ИИБга  олиб келинган.

 

Аввалроқ Фарғонада фуқаро ов қуроли билан “Damas” автомашинасида чиқиб кетиб қайтиб келмагани ҳамда Туркияда бедарак йўқолган ўзбекистонлик йигит оиласига қайтарилгани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика