1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қимматбаҳо мол-мулк учун солиқ жорий этиш таклиф қилинди

Президентликка номзод Улуғбек Иноятов миқдори қонун билан белгиланганидан юқори бўлган уй-жой, автотранспорт ёки бошқа мол-мулк мулкдорларидан қўшимча солиқ ундиришни таклиф қилди.

Қимматбаҳо мол-мулк учун солиқ жорий этиш таклиф қилинди

 

Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Улуғбек Иноятов фарғоналик сайловчилар билан учрашди. Сиёсатчи ўз дастуридаги таклиф-ташаббуслар ҳақида атрофлича маълумот берди.

 

Хусусан, қимматбаҳо мол-мулк учун солиқ жорий этиш, бунда миқдори қонун билан белгилангандан юқори уй-жой, автотранспорт ёки бошқа мол-мулк мулкдорларидан ушбу солиқнинг ундирилишини назарда тутиш таклиф этилмоқда.

 

Бундан ташқари, Улуғбек Иноятов таълим ва илм-фан билан боғлиқ қатор ташаббусларни ҳам илгари сурмоқда:

 

  • мактаблар ўқув дастурларида чет тиллари ва IТ бўйича ўқув соатларини кескин кўпайтириш;

 

  • мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортларидан фойдаланишда табақалашган тарифларни жорий қилиш;

 

  • талабаларнинг дарсни ўзлаштириши ва уларнинг инновацион фаолиятда иштирокига қараб, стипендиялар миқдорини белгилаш;

 

  • турар жой ижараси учун компенсация тизимини докторантларга нисбатан ҳам жорий этиш;

 

  • олис қишлоқлардаги болалар учун мўлжалланган маданият муассасалари, спорт иншоотлари, “Баркамол авлод” марказлари, мусиқа ва санъат мактабларининг фаолиятини янада ривожлантириш.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика